Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наврўз байрами 10 кун нишонланиши мумкин
15.02.2021 08:50,  
2797

Қозоғистонда Наврўз байрамини 10 кун нишонлашмоқчи. Tengrinews’нинг хабар беришича, Наврўз байрамини нишонлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

Ҳужжатга кўра, ушбу байрамни 14 мартдан 23 мартгача нишонлаш таклиф этилмоқда:

  • 14 март — Табриклар куни;
  • 15 март — Табиат куни;
  • 16 март — Аждодлар хотираси ва дуолари куни;
  • 17 март — Тарих куни;
  • 18 март — Ҳайрли ишлар куни;
  • 19 март — Спорт ва маҳорат куни;
  • 20 март — Донолик ва билим куни;
  • 21 март — Миллий таомлар куни;
  • 22 март — Халқнинг улуғ куни;
  • 23 март — Эҳтиром куни.

«Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ‘Мустақиллик — энг азиз неъмат’ мақоласида Наврўз байрамини нишонлаш концепциясини ишлаб чиқиш ва баҳор байрами мазмунини бойитишга кўрсатма берди. (…) Наврўз байрамининг асосий мақсади — Қозоғистон заминида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, миллий ўзикни сақлаш, оилавий қадриятларни оммалаштириш, атроф-муҳитга оқилона муносабатни шакллантириш», — дейилади ҳужжатда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан