Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Назарбоев ўзига ёдгорлик қўйиш бўйича таклифни рад этди
28.05.2021 11:23,  
94

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, унинг номи берилган мактаблар ва университетлар мавжудлигига қарамай, ўзи учун ёдгорлик ўрнатиш таклифини рад этди. Бу ҳақда сиёсатчининг матбуот котиби Айдос Укибайга асосланиб Lenta.ru хабар қилди.

Назарбоевга ёдгорлик ўрнатиш ғоясини аввалроқ Халқаро Туркий маданият ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Билол Чакиджи илгари сурган эди. У ёдгорликни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида жойлаштиришни таклиф қилган.

«Элбоши бу фикрни қўллаб-қувватламади. У бундай нарсаларни мутлақо ёқтирмайди», - дейди Укибай.

Унинг қўшимча қилишича, одатда бундай ташаббуслар Назарбоев шахси атрофида «ахборот шовқини» яратмоқчи бўлганлар, айниқса расмийлар оғзидан эшитилади.

«Тарихда у ўз номини янги лойиҳаларга беришга рози бўлган ягона нарса - бу университет ва интеллектуал мактаблар», деди матбуот котиби.

Қозоғистонда пойтахт, аэропорт, университет, бир қанча мактаблар, боғлар, спорт мажмуалари ва бошқа иншоотлар Назарбоев номига берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан