Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нефт нархи билан боғлиқ вазият туфайли Қозоғистонда махсус штаб тузилди
9.03.2020 19:06,  
352

Қозоғистон ҳукумати ва Миллий банки (Қозоғистон Марказий банки – sof.uz) жаҳон нефт бозоридаги вазият ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида қўшма мурожаат қилди.

ОПЕК + нинг нефт қазиб олишни чеклаш бўйича келишмовчиликлари жаҳон нархларининг пасайишига олиб келди. Шундай қилиб, 9 март куни жаҳон бозорларида Брент маркали нефт 30 фоиздан кўпроқ пасайиб, баррели учун 31-33 долларни ташкил қилди.

«Ташқи бозордаги мавжуд вазият ва Қозоғистон иқтисодиётига таъсири мунтазам равишда мониторинг олиб борилади. Керакли қарорларни тезда қабул қилиш ва амалга ошириш учун Бош вазир бошчилигидаги штаб ташкил этилди », - дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, бюджетнинг устувор бўлмаган харажатларини камайтириш бўйича чоралар кўрилади. Ҳукумат ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, айниқса ижтимоий аҳамиятга молик товарлар ва хизматлар нархларининг асоссиз кўтарилишининг олдини олишга алоҳида эътибор берадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан