Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нега шифокорлар коронавирусни даволаш бўйича бир-бирига қарама-қарши фикрларни ёзишяпти?
27.07.2020 18:11,  
659

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: Нега интернет тармоқларида тиббиёт ходимлари коронавирус ташхиси, даволаш ва профилактикаси бўйича бир-бирига умуман қарама-қарши фикрларни ёзишяпти. ССВ раҳбарлигида ҳамма шифокорлар ягона бир тўхтамга келиб олиб, бир хил тавсиялар берса бўлмайдими. Уларга қулоқ солган аҳолининг ҳам боши қотиб қолган, кимга ишонишини билишмайди?

Жавоб: Бир соҳа вакилларининг ҳар хил фикрда бўлишлари табиий ҳол, у ўз йўлида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, натижада ҳақиқат қарор топади.

Кузатиб боряпман баъзи тиббиёт ходимлари қайсидир тоифадаги (категория) беморларга нималарнидир тавсия этса, дарҳол иккинчи бир шифокор пайдо бўлиб, ушбу тавсияларнинг нотўғри эканлигини, фойда бермаслигини, ҳатто зарари борлигини ёзмоқда.

Назаримда тиббиёт ходимлари бир - бирини тўлдиришни, қўшимча тавсиялар беришни, лозим бўлса қайсидир шифокор ниманидир билиб-билмай нотўғри тавсия қилган бўлса, киши билмас ушбу вазиятдан шифокорни ва унинг тавсияларига ишонган фуқарони олиб чиқиб кетишни ўрганишлари керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан