Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нега юқори ҳаво ҳароратида ҳам коронавируснинг фаоллиги ошиб бормоқда?
16.07.2020 15:04,  
981

Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:

Савол: Нега юқори ҳаво ҳарорати ва паст намликда ҳам COVID-19 фаоллиги пасаймаяпти, аксинча касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда? Касаллик бошланганда юқори ҳарорат ва паст намликда касаллик камайиши айтилган эди?

Жавоб: Статистикага кўра, COVID -19 тарқалиши мамлакатларда ҳар қандай иқлим ва намликда юз бериши мумкин.

Мутахассислар бу ҳолатни кўпинча вирус тарқалишига қулай шароит бўлган биноларда кузатилиши билан изоҳлашади.

Юқори ҳаво ҳарорати, қуёш нурининг тўғри тушиши, қуруқ ҳаво вирусни ўлдириши исботланган ва бу борада муҳокамага ўрин йўқ. Таъкидлаш лозимки, COVID-19 қўзғатувчиси ўта яшовчан ва энг кичик шароит мавжудлигида ҳам осон тарқалади.

Шунинг учун инфекцияни фақат айтиб ўтилган профилактика қоидаларига риоя қилган ҳолда енгиш мумкин.

Бундан ташқари, инсон танаси температураси атроф-муҳитдаги шароитга боғлиқ эмас ва нормада 36,6°С ни ташкил этади. Бу ҳам коронавирусни организмда кўпайишини енгиллаштиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан