Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ницца черковидаги қотиллик, Авиондаги полицияга, Жиддаги консулликка қуролли ҳужум – бир кунда Францияга учта ҳужум уюштирилди
30.10.2020 10:36,  
519

29 октябр тонгда Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковига ташриф буюрувганларга қуролли ҳужум уюштирилди. Натижада уч киши ўлдирилди, улардан бирининг боши узиб олинган. Медуза нашри Франциядаги уч ҳужум ҳақида ёзмоқда.

Ниццадаги черков ёнида уч киши, жумладан бир аёл ва черков руҳонийси қуролли ҳужум қурбонига айланди. Le Figaro нашрининг таъкидлашича, қурбонларнинг иккитаси – бир аёл ва бир эркак базилика ичида, яна бир аёл жиноятчидан яширинишга уринган қаҳвахонада ўлдирилди. Мақтуллардан бирининг боши кесилган.

Ҳужумдан ўн дақиқа ўтгач, тажовузкор полиция томонидан қўлга олинди, у жароҳатланди ва ҳозирда касалхонага ётқизилди. Ницца маъмурлари шаҳардаги барча черковлар ва бошқа ибодат жойларини ёпиб, уларни ҳимоя остига олишга буйруқ берди.

Кейинчалик шунга ўхшаш яна иккита ҳужум ҳақида хабарлар тарқалди. Франция жануби-шарқидаги Авион шаҳрида пичоқ кўтарган эркак полицияга ҳужум қилишга уринди. У отиб ташланган. Учинчи ҳужум Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлди. Шаҳардаги Франция консуллиги қўриқчисига пичоқ билан ҳужум қилинди ва тажовузкор ҳибсга олинган.

Ниццада маъмурият содир бўлган воқеани “теракт” сифатида баҳолади. Шаҳар мери Кристиан Эстрози жиноятни “ислом фашизми”, дея характерлади. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқбузар “Аллоҳу Акбар” деб бақирган, ҳатто ҳибсга олингандан кейин ҳам. Франция прокуратурасининг аксилтеррор бўлими ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатишни бошлади. ИИВ бошчилигида инқирозга қарши штаб тузди. Учрашувда Франция Президенти Эммануел Макрон иштирок этди. У 29 октябр куни Ницца шаҳрига келиши кутилган эди.

Франция Мусулмонлар Кенгаши Ниццадаги ҳужумни қоралади. Мамлакат исломий ҳамжамияти манфаатларини ҳукумат олдида ҳимоя қилувчи ушбу кенгаш баёнотида "террористик ҳаракатни қатъий қоралаймиз" дейилган. Қурбонларнинг яқинлари билан ҳамжиҳатликда кенгаш Франциядаги барча мусулмонларни 2020 йил 29 октябрда нишонланадиган Муҳаммад (с.а.в.) Алайҳиссаломнинг туғилган куни - Мавлудни оммавий нишонлашдан воз кечишга чақирди. Ҳужум католик черкови ва Европа парламенти томонидан ҳам қораланди. Россия президенти Владимир Путин Макронга телеграмма йўллаб, Франциядаги хуружлар туфайли чуқур ҳамдардлик билдирди.

29 октабр куни Россиядаги мусулмонлар Франциянинг Москвадаги элчихонасида норозилик намойиши ўтказдилар. Унда бир неча ўнлаб киши қатнашган, деб хабар беради РИА Новости. Улар ўзлари билан Шарли Эбдо француз нашрида Муҳаммаднинг карикатураларини нашр этган сарлавҳали варақаларни олиб келишди. Акция иштирокчиларидан бири "Rice" нашрига Ниццадаги қотиллик ҳақида гапириб берди: "Инсон ўз ғазабига дош бермаслиги мумкин. Буларнинг барчаси жуда ҳақоратли. Юзингизга айтилган ҳақоратдан кўпроқ нарса. Ва ҳозирда кимдир бунга дош бермади - ва энди бу теракт".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан