Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нидерланд мутахассислари Сардоба фожиасини таҳлил қилди
18.05.2020 18:49,  
1274

Нидерландиялик мутахассислар Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилишини ўрганиб тезкор ҳисобот тайёрладилар. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда.

Ҳисобот Deltares таҳлил маркази мутахассислари томонидан сунъий йўлдош маълумотлари асосида тайёрланган ва унда асосан табиий сабаблар ҳисобга олинган.

"Сув ўпирилиш катта миқдордаги ёғингарчиликдан тўғон хаддан ташқари тўлиши, шамол тўлқини ёки қувурлар ичидаги эрозия натижасида содир бўлиши мумкин", - дейилади маълумотда.

Муаллифлар тўғон ўпирилиши бўйича ҳисобот дастлабки эканлигини, ўпирилишнинг асосий жараёнлари ва сабабларини тушуниш тошқинни чуқур ва батафсил баҳолашни талаб қилишини таъкидладилар.

Мутахассислар сув ресурсларини мақбул бошқариш зарурлигини инобатга олиб, барча табиий (гидрометеорологик, геоморфологик) ҳодиса ва ҳодисаларни, шунингдек техноген тадбирларни ва сув инфратузилмасини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини бошқариш тизимини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича ҳаракатлар жуда муҳим деб ҳисоблайдилар.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида тошқин юз берган эди ва бунинг натижасида Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистондан ўнг минглаб одамлар эвакуация қилинган эди.

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан ДХХ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур иш юзасидан 170 дан ошиқ шахслар сўроқ қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан