Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нигерияда 21 қаватли бино қулаб тушди. 100 дан ортиқ одам вайроналар остида қолган
3.11.2021 10:47,  
92

Нигериянинг энг йирик шаҳри Лагоснинг замонавий Икойе туманида душанба куни 21 қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақда Нигериянинг «Punch» газетаси хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бино қурилиш босқичида бўлган.

Ўз навбатида, Нигериянинг Premium Times газетаси вайроналар остида 50 дан ортиқ одам, жумладан, бино эгаси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Уларнинг қандай ҳолатда эканлиги ва иншоотларнинг қулаши вақтида қай даражада зарар кўргани ҳозирча аниқ эмас.

Aйни пайтда «Nation» газетаси вайроналар остидан тўрт киши олиб чиқилганини хабар берди. Улардан икки нафари, газетанинг ёзишича, оғир аҳволда, қолган икки нафари енгил жароҳатланган. Ҳудудда қутқарув хизматлари бригадалари ишламоқда, вайроналар демонтаж қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан