Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нима учун семизларда коронавирус оғир кечмоқда?
17.10.2020 16:26,  
335

Бугун АОКАда Короанвирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Нима учун семизлик ташхиси бор беморларда короновирус оғир кечмоқда? 

— Тўқималар ва органларда ортиқча ёғ борлиги семизлик дейилади. Бу дард соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг жиддий муаммолардан бири бўлиб, унинг заминида юзага келган касалликлардан ҳар йили тахминан 2,5 миллион кишининг бевақт вафот этишига сабаб бўлади. 

Олимларнинг таъкидлашича, тана вазнидан ортиқча ҳар 10 килограм инсоннинг умр кўриш муддатини 3 йилга қисқартиради. Семизликнинг бир неча турлари бор: бирламчи, гипоталамо ва эндокрин. 

Бирламчи семизлик тез-тез ортиқча егулик ейиш билан ва зарур жисмоний фаолият йўқлиги билан ривожланади. Гипаталомо семизликда миянинг гормонлар ишлаб чиқариши бузилганда ривожланади. Эндокрин  семизликда организмдаги безлар бузилиши фонида шаклланади. 

Семизлик натижасида бир қатор касалликлар келиб чиқади: қандли диабетнинг 2 тури, саратон, оғир юрак қон томир касалликлари, томирларнинг варикоз кенгайиши, қўшма касалликлар ва бошқалар. Ушбу даврда организмда модда алмашинуви бузилади. 

Семизлик ташхиси бор беморлар коронавирусга чалинсалар, уларнинг ҳамрох касалликлари ҳам зўраяди ва организм курашиш қобилияти сусаяди. Улар бундай даврда барча инфекцияларни юқтиришга мойил бўлиб қоладилар. Шунинг учун бундай касалларда касаллик кўпинча оғир кечади.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан