Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Савол: Нега автобусларга рухсат берилдию, метрога эса йўқ?
Жавоб: Метролардаги ҳавони доимий янгилаб турувчи умумий вентиляция тизими коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфини оширади. Шу сабабли метрога ҳозирча рухсат йўқ!