Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нима учун қандли диабети бор беморларда коронавирус оғир кечмоқда?
5.10.2020 13:56,  
333

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавирус инфекцияси ҳақида аҳоли саволларига жавоб қайтарди.

— Қандли диабети бор инсонларда короновирус инфекциясининг оғир кечиши сабаби нимада?

— Қандли диабет– эндокрин касалликларга мансуб бўлиб, инсулин гормонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилиги натижасида  гипергликемия – қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши билан кечувчи, организмдаги моддалар алмашинув жараёнлари (углевод, ёғ, оқсил, минерал ва сув-туз алмашинуви)нинг бузилиши ва қайтмас органик патологиялар келтириб чиқарувчи сурункали касаллик сифатида тавсифланади. 

Қандли диабет касаллиги охирги йилларда дунё бўйича кенг тарқалмоқда. Ҳозирги пайтда дунё аҳолисининг 1- 8 фоизи ушбу касаллик билан оғриган. 

Текширувлар натижасида ҳар 10 йилда умумий қандли диабет билан оғриган беморлар сони икки баравар кўпаймоқда. 

Қандли диабет бўлган инсонлар турли инфекцияларга мойил бўлади. Сабаби шакар микроблар учун озуқа моддаси ҳисобланади. Агар қандли диабети бор бемор қонида глюкоза кўп бўлса, коронавирус ушбу беморларда оғир кечади. Чунки касалликда кузатиладиган «цитокинлар ҳужуми» учун шакар қувват манбаи ҳисобланади. Айниқса тана вазни ортиқча бўлган қандли диабети бор инсонларда коронавирус оғир кечади. 

Бу беморлар ўзларида короновирус касаллигига хос  бирон клиник белгиларни сезсалар, дарҳол ҳудудий шифокорларга мурожаат этишлари шарт. Бундай беморлар уй шароитида ўзини даволаши таъқиқланади. 

Чунки уларда тезда пневмония ривожланиши ва унинг оғир кечиши кузатилиши мумкин.  Бу беморлар коронавирус билан бирга диабетни ҳам даволашда давом этишлари лозим.

Қандли диабети бўлган беморлар ҳудудий поликлиникаларида диспансер назоратда бўлишлари, ўзларида ўзгариш сезсалар дарҳол шифокорга мурожаат этишлари, оммавий жойларга зарурат бўлмаса бормасликлари, имкони бўлса уйдан масофавий ишлашлари ва шифокор тавсия этган даво муолажаларни вақтида мунтазам олиб туришлари зарур.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан