Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нима учун юзлаб янги Лада автомобиллари 5 йилдан бери чўлда турибди?
26.02.2020 17:22,  
18686

2015 йилда Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги нейтрал зонада Россияда ишлаб чиқарилган 150 га яқин машиналар тузоққа тушган эди. 

Ушбу 100 дан ортиқ машиналар чўлда 5 йилдан бери турибди.

Офатга учраган машиналарнинг тураргоҳи тарихи

2015 йил баҳорида Туркманистон расмийлари ҳаво ёстиғи (Airbag) билан жиҳозланмаган машиналарни олиб киришни кутилмаганда тақиқлаб қўйишди. Боз устига, баъзи тадбиркорлар бу муаммо ҳақида Қозоғистон чегарасини кесиб ўтгандан сўнг билиб қолдилар.

Натижада, улар қийин вазиятга тушиб қолишди ва янги қонун туфайли уларга Туркманистонга кириш ҳуқуқи берилмади. Туркманистон божхонасининг муҳри бўлмагани учун улар Қозоғистонга ҳам қайтиб ўта олмадилар. 150 дан ортиқ жумладан, Ладанинг 7-модели, Нива ва Самара автомобиллари чўлда тузоққа тушиб қолиб кетди.

Ушбу машиналарни буюртма қилган одамлар эса бир неча ҳафта давомида чегарада туриб иложсизликдан чўлнинг ўртасида машиналарни қолдириб кетишга мажбур бўлишди.

Бу вақт оралиғида "ташаббускор" туркман аҳолиси томонидан машиналар қисман демонтаж қилинди. Ушбу ҳолат юзасидан Қозоғистон ташвишга тушиб, машина эгаларига Россияда уларни сотиш учун транзит ҳужжатларини беришга қарор қилди.

Aммо автомобиллар қисман демонтаж қилинганлиги сабабли, бу ғояни амалга ошириш қийин бўлди. Шу сабабли, аста-секин ахлатхонага айланадиган ночор тураргоҳ жойи бўлиб қолмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан