Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Низомий университетидаги "замдекан воқеаси" қурбони: "Мени кимдир тушунадими?"
21.12.2021 15:45,  
1140

Бугун “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида "Аёллар форуми" бўлиб ўтди. Форумда Низомий номидаги Педагогика университетида содир бўлган “замдекан машмашаси”нинг асосий иштирокчиси Муштарий Камилова нутқ сўзлади. Бу ҳақда Замон.уз хабар берди. 

Муштарий Камилова ўз чиқишида мазкур воқеага кенг тўхталиб, ўз орзуларига етишишида бу воқеа тўғаноқ бўлганини айтди. У нутқи давомида айбловни тўлиқ иккинчи томон яъни Педагогика университети декан ўринбосарига юклади.

“Дўстларим, севимли ишим, ўқишим ва келажак учун катта режаларим бор эди. Лекин 2021 йилнинг 18 октябр куни саноқли сонияларда ҳаммасини йўқотдим.

Менинг орзуларим ва ҳаётимни ўғирлаган инсон исми — Юлдашбек Боғабаев. Менинг университетимда декан ўринбосари лавозимида ишлаган, менинг номусимга тегишга ҳаракат қилиб, сўнг деразадан улоқтирди.

Ўша пайтда бирон суягим омон қолмаган деб ўйладим, оғриқ шу қадар кучли эди. Баъзан, ҳозир уйғонаман-у, барчаси оддий туш бўлиб чиқадигандай туюлади”, – дейди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан