Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Низомий"да бу йил 250 га яқин талаба битирув имтиҳонларидан ўтолмади
29.06.2021 16:13,  
192

Жорий ўқув йилида илк бор мазкур университетда имтиҳонлар YouTube орқали барчага тақдим этган ҳолда ўтказилди.

Бугун АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори университетда жорий йилги битирув имтиҳонлари шаффоф ўтказилганлигини айтди.

ТДПУ ректори Алишер Умаровнинг таъкидлашича, университетда жорий ўқув йилида биринчи марта барча битирув имтиҳонлари ва диплом ҳимоя ишлари очиқдан-очиқ YouTube орқали барчага тақдим этган ҳолда ўтказилди.

"Рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни қисқартирамиз. Коррупцияни қисқартиришга мисол: биз жорий ўқув йилида биринчи марта барча битирув имтиҳонлари, диплом ҳимоя ишларини очиқдан-очиқ YouTube орқали барчага тақдим этиб, ўтказдик", - дейди ТДПУ ректори.

Қайд этилишича, бу йил университетда ўтказилган битирув имтиҳонларидан ўтолмаган талабалар сони кескин ошган.

"Шунда бир ҳолат намоён бўлдики, олдинги ўқув йилларида битирув имтиҳонларидан йиқилганлар жуда ҳам оз бўларди: 7 та ёки 10 та. Бу йил эса 241 та талаба имтиҳондан ўтолмади. Бунга сабаб биз уларнинг билим сифати, малака ва мутахассислигига жавоб берамиз", - дея қўшимча қилди Алишер Умаров.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан