Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Номақбул ўғил ўз хонадонидан тилла ва пулларни ўмарди
22.03.2021 14:30,  
159

1963 йилда туғилган фуқаро Наманган вилояти ИИВга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 15 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс хонадонида бўлган темир сейф ичидаги 200 АҚШ доллари, 2.058.000 сўм пуллари ва умумий нархи 1.300.000 сўмлик 2 дона тилла узук ҳамда бир жуфт тилла балдоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари  томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни бирга яшовчи 1990 йилда туғилган ўғли содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан