Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Нохолис ахборот тарқалишида ОАВ айбдор эмас» — АОКА директори Асаджон Хўжаев
3.12.2020 18:42,  
265

АОКА директори Асаджон Хўжаев Халқаро пресс-клубда 3 декабрь куни ўтказилган «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари» мавзусидаги давра суҳбатида ОАВлари фаолияти ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Ҳозирги замонда ахборотни беркитиб бўлмайди. Чунки замонавий технологиялар шуни кўрсатяптики, ахборотни бир жойда беркитган билан у барибир чиқади. Ҳозир ахборот эркин айланяпти ва бу сўз эркинлиги билан боғлиқ.Ўзбекистонда ахборот коммуникация технологияси ривожланиши натижасида шахс сўз эркинлиги, ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиш имконига эга бўлди. Одамлар ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини билдиришяпти. Албатта, у ерда турли фикрлар юради, улар орасида танқидийлари ҳам бор. Ва бу танқидий фикрларни давлат бошқаруви органлари эшитиши керак. Ўзларининг фаолиятини шу берилган сўзлар орқали таҳлил қилиб, қанақа муаммолар борлиги, бу муаммоларни қандай қилиб ечиш, улар тизимлими ёки айни бир шахс ёки воқеага тегишлими, буларнинг барчасини давлат бошқаруви органлари таҳлил қилиши керак. Мулоқотга ўрганиши керак», — деган у.

Асад Хўжаев, шунингдек, ОАВларда жуда кўп танқидий материаллар чиқишини ҳам таъкидлади.

«Шу орқали бизнинг давлат бошқаруви органлари янги реалликда, янги Ўзбекистонда фаолиятини бошлаяпти. Давлатимиз раҳбари ‘Матбуот бу кимгадир аччиқ гапирса, ёқади ёки ёқмайди. Бу йўналишдан биз қайтмаймиз’, деб айтди. Ўтган йили бажарилган катта ишлардан бири — матбуот хизматлари ташкил этилгани бўлди. Ҳозирда 1000 дан зиёд матбуот котиблари фаолиятини амалга оширяпти. Лекин улар қай даражада ишлаяпти, малакаси ва тезкорлиги, ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги фикрларни давлат бошқаруви органларига қай даражада етказа оляпти — шуларга эътибор қаратишимиз керак.

Пандемия шароитида биз кўрдик: аҳолимизга тезкорлик билан давлат бошқаруви органлари қабул қилаётган турли қарорларни етказиб беришда эҳтиёж сезяпмиз. Ахборот вақтида етиб бормаса, бу турли нохолис ахборотлар тарқалишига сабаб бўлади. Биз баъзида ОАВ вакиллари ва блогерлар бунда айбдор деган гапларни эшитамиз, йўқ, бу ерда давлат бошқаруви органлари журналистлар билан мулоқотга тайёр эмас.Агар давлат органлари тезкорлик билан жавоб қайтарса, асоссиз маълумотлар, фикрлар билдирилишига ўрин қолмайди. Шунинг учун биз доимий равишда давлат органлари очиқлигини таъминлаш борасида мулоқотни кучайтиришимиз керак деб биламиз», — деган АОКА раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, «Gazeta.uz», «Daryo.uz», «Podrobno.uz» коронавирус статистикасига шубҳа билдиргани ва ўз материалларини расмий идоралар билан боғланиб, аниқлик киритмагани сабаб, «Kun.uz» эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг газ ва электр таъминоти муаммосига оид изоҳларини эълон қилгани учун огоҳлантириш олганди. АОКА улар қонунчилик талабларига мос келмайдиган ахборот тарқатган деб айтган.

Шундан сўнг БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрэйзер ва қатор хорижий давлатларнинг Тошкентдаги элчиларида мамлакатдаги мустақил онлайн-ОАВга Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига келган огоҳлантириш хатларига муносабат билдириб, агентликнинг бу каби хатти-ҳаракатини танқид қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан