11-12 май кунлари Нукус яқинида ва Норин туманида учтадан автомобиль иштирокида фожиали автоҳалокатлар содир бўлди.
Хусусан, 11 май куни Нукус-Тўрткўл йўлининг 225-километрида Cobalt, Nexia ва Damas тўқнашди. Натижада 6 киши — Cobalt йўловчиси, Nexia`нинг тўрт йўловчиси ва Damas ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Nexia ва Cobalt ҳайдовчилари шифохонага ётқизилган.
12 май куни соат 10:30 ларда Наманган вилояти Норин туманида Nexia, Cobalt ва УАЗ тўқнашди. Nexia автомобилининг икки йўловчиси вафот этди. Nexia ҳайдовчиси ва унинг уч йўловчиси оғир тан жароҳатлари олди.