Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурмат Атабеков: Ўзбекистонда “омикрон” аниқлангани йўқ, бироқ хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди
8.01.2022 18:16,  
47

Дунё бўйлаб коронавируснинг “омикрон” штамми тез суръатда тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  маълумотларига кўра, янги мутация аллақачон жаҳоннинг 126 та мамлакатида қайд этилган. Айниқса, куни кеча Қозоғистонда ушбу штаммни юқтирган илк беморлар рўйхатга олингани хавотирли ҳолдир.

Албатта, истаймизми-йўқми, "омикрон"нинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас. Хўш, агар шундай ҳолат кузатилса, мамлакатимиз тиббиёт тизими бунга қанчалик тайёр?

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВнинг бу борадаги фикр ва хулосаларини ёзиб олди.

— Дарҳақиқат, сўнгги кунларда дунё бўйлаб ушбу мутациянинг тарқалиш географияси шиддат билан кенгайиб бормоқда, — дейди Н.АТАБЕКОВ. — Шуни инобатга олсак, янги штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ бу ҳолатдан фойдаланиб, ижтимоий тармоқлар орқали турли ёлғон ва асоссиз ахборот тарқатиш, аҳоли орасида ортиқча ваҳима кўтариш, ўйлайманки, ҳеч бир мезонга тўғри келмайди.

Биламизки, шу пайтгача, юртимизда коронавируснинг бир неча тури қайд этилган ва касалланиш кўрсаткичлари йилнинг маълум даврида кўтарилиб, қайсидир пайтда пасайиб борган.

Айтиш лозимки, ўтган давр ичида мамлакатимизда вируснинг тарқалиш тенденциясини пасайтириш, эмлаш тадбирларини ташкил этиш, беморларни даволаш бўйича тиббиёт ходимларимиз катта тажриба тўплади.

Шу маънода, “омикрон”дан соғайиш муддати қисқа ва касалланганларда шифохоналарга ётиш эҳтимоли паст эканлигини инобатга олсак, Ўзбекистон вируснинг кўтарилиш хавфига тайёр, дейишга асосларимиз етарли. Негаки, давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳамда Республика махсус комиссиясининг бевосита кузатувида юртимизда коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар бунга мисол бўла олади.

Бироқ ортиқча хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди. Сабаби “омикрон” бошқа штаммларга қараганда анчагина юқумли ва қисқа муддатда аҳолининг катта қисмини зарарлаши мумкин. Шу боис айни пайтда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, эмлаш тадбирларида фаол иштирок этиш ҳар қачонгидан-да муҳим.

Қолаверса, мамлакатимизда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўтарилган аввалги пайтларда яхши самара берган амалиётни давом эттириш, яъни оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали “COVID-box” (аптечка) тарқатиш, хасталик енгил кечаётган беморларни амбулатор шароитда даволаш мақсадга мувофиқ. Бу, ўз навбатида, ихтисослашган тиббиёт муассасаларига ортиқча юкламалар тушишининг ҳам олдини олади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабрь ойида Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар жорий этилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан