Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўз онасининг тилла тақинчоқлари ва пулларини ўғирлаган қиз ушланди
24.06.2019 11:44,  
25

Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги Гулобод маҳалласида яшовчи Гулнор Қўзиева (исм-шарифлар ўзгартирилди) ички ишлар идорасига мурожаат этиб, кундузи соат 10:00 дан 12:30 гача бўлган вақтда уйида йўқлигидан фойдаланиб, номаълум шахс эшик қулфини бузиш йўли билан ўғрилик қилганини хабар беради, деб ёзади ЎзА.

Шу куни 67 ёшдаги момонинг уйидаги сандиғи ичида бўлган 100 доллар ва 1 миллион 300 минг сўм пули, нархи 7 миллион 500 минг сўмлик тилла занжири, 3 миллион 250 минг сўмлик тилла билак узугини, 2 миллион 750 минг сўмлик бир жуфт китобсирға номли аёллар тилла тақинчоғи, 5 миллион 250 минг сўмлик аёллар тилла мунчоғи, нархи 2 миллион 500 минг сўмлик тилла кулони, ҳар бири 1 миллион 500 минг сўмлик 2 дона қизил кўзли аёллар тилла узуги ўғирланганини билдирган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ўғри ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Қизиғи у бегона эмас экан. Г.Қўзиеванинг тумандаги Шаффоф маҳалласида яшайдиган 27 ёшдаги қизи, уй бекаси Нозигул Умарова бўлиб чиқди.

Онасининг уйини тунаган Н.Умаровага нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан