Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мусулмонлари идораси абитуриентлар учун дуолар тўпламини эълон қилди
21.07.2017 13:34,  
2193

1 август куни бўлиб ўтадиган олий ўқув юртларига тест синовлари олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб портали абитуриентлар учун дуолар тўпламини эълон қилди.

"Талаба бўлиш учун астойдил ҳаракат қилиш талаб этилади. Бинобарин, рақобат кучли, йил сайин талаба бўлишни мақсад қилганларнинг сони ортиб бормоқда. Шу билан бирга, абитуриент Аллоҳга таваккул қилиши ҳамда ота-она, устоз ва яқинларининг дуоси олиши ҳам лозим", дейилади веб порталда.

Мусулмонлар идораси қуйидаги дуоларни чоп этган:

"Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри". Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.

"Роббишроҳ ли содри ва йассир ли амри ваҳлул ъуқдатан мин лисани йафқоҳу қовлий" (Тоҳо, 25-28). Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар.

"Робби зидни илман ва фаҳман". Роббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир.

"Муҳими, қалбда – илм эгаллаш ҳамда бу илми ила Ватани, халқи, оиласи хизматида бўлиш нияти бўлсин. Илм олиш ниятда бўлган барча абитуриентлар имтиҳонларни муваффақиятли топширишларини Яратгандан сўраб қоламиз", дейилади веб порталда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан