Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?
15.04.2019 17:08,  
11

Олий даражадаги Ўзбекистон – Қозоғистон мулоқоти самимий ва амалий руҳда ўтди. Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасидаги  ҳамкорликнинг турли соҳаларига оид ўнга яқин ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнотни қабул қилдилар. Солиқ резидентлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатларни тан олиш тартиби, Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият юритаётган икки мамлакат фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида битимлар, “Марказий Осиё” савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш тўғрисида меморандум  ва бошқа соҳаларга оид келишувлар имзоланган.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум қабул қилинган.

Ушбу давлат ташрифи мамлакатларнинг стратегик шерикликни мустаҳкамлашга, минтақада тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга интилиши қатъий эканини кўрсатди, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан