Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда икки ҳафта ичида 1,7 миллиард сўмлик газ ўғирлангани маълум бўлди
9.09.2019 13:01,  
32

Республика бўйича 2 ҳафта ичида 1,7 миллиард сўмлик газ ўғирланган – деб хабар қилди “ЎЗНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ”.

“Жорий йилнинг 16 августидан 30 августига қадар Республика бўйича профилактика табирлари натижасида жами 1 млрд. 698 млн сўмдан ортиқ 2 млн. 98 минг метр куб бўлган табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланган 133 улгуржи истеъмолчи аниқланди”, - дейилган хабарда.  

Хусусан, Навоий вилоятида жойлашган “Зарарфшон Голден Груп” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида 314 млн сўмдан ортиқ, 315 минг метр куб, Самарқанд вилоятида жойлашган “Фортуна Голд Инвест Лтд” МЧЖга қарашли газбетонли ғишт ишлаб чиқариш цехида 99 млн сўмдан ортиқ миқдордаги 282 минг метр куб, шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган “Progress Agro Business” МЧЖ, “Донг Сан” МЧЖ, “Glass Tech Servis” МЧЖ, корхоналарига қарашли паррандачилик фермаларида ва битум ишлаб чиқариш цехларида жами 503 млн сўмдан ортиқ 602 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Республика бўйича йил бошидан бошлаб 2000 га яқин табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, тегишли чоралар кўриш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Ўзнефтгазинспекция хабарига кўра, ўғирлик – қимматли хом ашёнинг аҳолига тўлиқ етказиб берилмаслигига, республика иқтисодига путр етказишга олиб келади, дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан