Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Tax-free тизими жорий этилади
11.07.2019 12:42,  
8

Ўзбекистонда Tax-free тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу вазифа “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгиланган.

Қарор талабларига кўра, бу тизимни ишлаб чиқиш учун тегишли органларга уч ой муддат берилди.

Tax-free тизими чет эл фуқароларига Ўзбекистонда харид қилган товарлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб беришни назарда тутади. Чет эл фуқароси Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтаётганда тегишли ҳужжатларни тақдим этган пайтда, уларга солиқ суммаси қайтарилади.

Бу тизим жорий этилган хорижий мамлакатларда қайтариладиган маблағ 7 - 22 фоизни ташкил қилади. ҚҚС ундирадиган 130 та давлатдан 50 тасида маҳсулотларда Tax-free логотипи ёпиштирилган тақдирда солиқ қайтарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан