Хабарингиз бор, Ўзбекистондаги энг баланд бино — "Nest One" Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказида бунёд этилмоқда. Бўлғуси осмонўпар бино 51 қаватдан иборат бўлади ва у 266,5 метр баландликка кўтарилади.
Ушбу лойиҳадаги кўчмас мулклар эртага, 14 сентябрдан сотувга қўйилади.
«Cambridge» ўқув марказлари тармоғи асосчиси ва эгаси Жаҳонгир Пўлатов ушбу осмонўпар бинодан биринчи бўлиб уй сотиб олмоқчилигини ўз Инстаграм саҳифаси орқали маълум қилди.
«Яхши инсонларга қўшни бўламан. Худо хоҳласа, "NestOne"дан биринчи бўлиб уй оламан. Қойил қолдим», — дея ўз фикрини билдирган тадбиркор.