Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги Президент мактаблари очилади
16.11.2018 13:34,  
11

Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари ташкил этилади, дея хабар берди Президент матбуот хизмати.

«Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар — Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари бу ишни Қорақалпоғистондан, Нукус шаҳридан бошлашни таклиф қилди.

Келгуси йили Қорақалпоғистонда 2 минг 400 ўринли 7 та мактаб қурилиши, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларидаги ишлар изчил давом эттирилиши қайд этилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши аъзолари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари иштирок этмоқда. Видеоселектор орқали уни шаҳар ва туманларда кенг жамоатчилик вакиллари кузатиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан