Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбектелеком” интернет тезлигини ошириш усулларини маълум қилди
20.06.2019 17:49,  
69

“Ўзбектелеком” симсиз интернет тезлигини қандай ошириш мумкинлигини маълум қилди.

Компания хабарида симсиз алоқа уланиш тезлиги жуда кўп турли омилларга боғлиқ бўлиши, имкон қадар, роутер ва абонент қурилмалари бир хонада жойлашиши ва улар орасида ҳеч қандай тўсиқ (деворлар, тўсувчи буюмлар ва бошқалар) мавжуд бўлмагани маъқуллиги қайд этилган.

“Wi-Fi роутерининг техник кўрсаткичлари ва унинг созламаларига кўп нарса боғлиқ бўлади. Масалан, бугунги кунда роутерларнинг энг кенг тарқалган моделлари 2,4 ГГц (802.11n)
стандартини қўллаб-қувватлайди, янги моделлар эса 5 ГГц (802.11ac) стандартига жавоб беради. Ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилинган тезлик ва мазкур стандартлар 100 Мбит/сдан анча юқори, бироқ аслида, ҳақиқий тезлик жуда паст бўлиши мумкин”, - дейилади хабарда.

“Ўзтелеком” 5 ГГц (802.11ac) стандартига жавоб берувчи Wi-Fi роутерларни харид қилишни тавсия қилган. Бундай ҳолда тезлик 5 GHz частотада симсиз тармоққа нисбатан амал қилиш даври анча камроқ бўлса-да, тезлик юқори бўлади.

“Агар сиз икки диапазонли роутердан фойдалансангиз, провайдерга тўловни амалга оширадиган 100 Мбит/с. тезликда уланишнинг тўлиқ салоҳиятини очиш мумкин. Шунингдек, гигабит портлари (тезлиги WAN и LAN – 1 Гбит/с)га эга роутерни ҳам кўриб чиқишингиз мумкин”, - дея хулоса қилинган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан