Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Одамларни "калтафаҳм" деган Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ходими ишдан "учди"
6.10.2021 22:05,  
416

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Фахриддин Қодиров ижтимоий тармоқлардаги оммавий мунозара пайтида давлат хизматчисининг мақомига хос бўлмаган тарзда ўз фикрини нотўғри шаклда билдириб, мулоқот маданиятининг умумқабул қилинган меъёрларини бузганини маълум қилди. 

“Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби билан меҳнат муносабатларини давом эттириш мумкин эмас, деган қарорга келган. Чунки у ўз хатти-ҳаракатлари билан давлат хизматчисининг ахлоқий меъёрлари ва кодексини бузган, шунингдек, ўз фаолиятида мулоқот маданияти меъёрларига риоя қилмаган”, - дейилади хабарда.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Ф. Қодиров эса Facebook’да қолдирган изоҳида “Мен ўйламаган эдим одамлар бунчалик калтафаҳм деб. Мен тарқатган хабар ўқимишли инсон учун оддий ҳол, (тупой) ёки ўзидан (тупой) ясаб олган калтафаҳмлар учун буни тушуниш қийин”, дея ёзиб қолдирганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан