Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎФА “Сурхон” клубининг раҳбарлари ва калтакланган футболчиларни жазолади
22.09.2021 09:00,  
191

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Сурхон” футбол клубининг маъмурияти клубнинг собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаевни калтаклагани бўйича расмий баёнот берди.  

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирокидаги махсус йиғилишда бу каби салбий ҳолатлар кескин қораланган ва ушбу шахсларнинг масъулиятсизлиги ва этика нормаларига риоя қилмаслиги ўзбек футболи имижига путур етказаётгани таъкидланган.

Маълум қилинишича, ЎФА томонидан “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув якунига қадар давом этади.

Футболчилар клубдагилар уларни дубинка билан уришгани ва отвёртка билан сўймоқчи бўлишганини гапириб беришганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан