Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎФА ва ЎзПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш мақсадида UZ Football Awards маросимини ўтказади
15.12.2021 16:43,  
20

Мамлакатимизда 2021 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига этиб бормоқда. Барча расмий мусобақалар якунланиб, йил сарҳисобини амалга оширадиган пайт ҳам борган сайин яқинлашмоқда. 

Ортда қолаётган йил ҳеч шубхасиз ўзбек футболи тарихида ўз изини қолдиради. 2021 йил мобайнида турли ёшдаги терма жамоаларимиз, шунингдек юртимиз шаънини халқаро майдонда ҳимоя қилган клубларимиз кўплаб ёдда қоларли учрашувларни ўтказишди, Coca-Cola Суперлига, мамлакат кубоги ва бошқа кўплаб ички мусобақаларимиз жуда шиддатли ва муросасиз ўйинларга бой бўлгани ҳамда кураш охирги турларга қадар давом этгани билан узоқ вақт хотирамизда қолади. 

Йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими – UZ Football Awards тадбирини ўтказади. 

UZ Football awards маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни Зўр ТВ нинг Renaissance Hall тантаналар залида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан