Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОФК кубоги. «Насаф» гуруҳни пешқадам сифатида якунлади
20.05.2021 21:57,  
215

Қаршининг «Насаф» жамоаси ОФК кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Туркманистоннинг «Олтин Аср» жамоаси билан куч синашди ва учинчи ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.

Аслида ҳамюртларимиз учун дуранг натижа ҳам кифоя этарди, аммо Рўзиқул Бердиев шогирдлари хотиржамликка берилмади, аксинча, захирадаги футболчиларни ҳам назоратдан ўтказди. Ўйин эса барибир ўзбекистонликлар фойдасига ҳал бўлди.

Аввалига, биринчи бўлимнинг ўрталарида «Насаф» аъзоси Ойбек Бозоров жарима майдони ичида рақиблар томонидан қўполлик билан йиқитилди Белгиланган пенальтини Шоҳмалик Комилов унумли фойдалана билди.

Кўп ўтмай, қаршиликлар рақиб дарвозасини иккинчи марта ҳам ишғол этишди. Шерзод Насруллаевнинг чап қанотдан узатган тўпини Ҳусайин Норчаев боши билан уриб, дарвоза тўрига йўналтира олди. Биринчи бўлимнинг ўзида «Насаф» вакиллари тўплар нисбатини учтага етказиши ҳам мумкин эди - ўнг қанотдан Суҳроб Нуруллоев узатган тўпни Комилов дарвозага йўллади, тўп эса дарвоза устунига тегиб қайтди.

Шу тариқа «Насаф» гуруҳ босқичини юз фоизли натижа билан якунлади ва Марказий Осиё минтақаси финалига йўлланма олди. Ҳал қилувчи ўйинда қаршиликлар Туркманистоннинг «Аҳал» клубига қарши майдонга тушади. Ўйинлар 11 ва 25 август кунларига белгиланган.

ОФК кубоги-2021

«Насаф» (Ўзбекистон) - «Олтин Аср» (Туркманистон) - 2:0

«Республика Марказий» стадиони.

Ҳакамлар: Маҳмод Салим Саид Ҳумаид Ал Мажарафи (Уммон), Абдулло Муборак Муҳаммад Ал Шамаҳи (Уммон), Масъуд Ҳассан Фард (БАА)

Комиссар: Ип Квун Кау (Гонконг)

Назоратчи: Моҳд Сабри Бин Мат Дауд (Малайзия)

Голлар: Шоҳмалик Комилов (27-пен.), Ҳусайин Норчаев (35).

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев (Абубакр Ризо Турдиалиев, 66), Ҳусайин Норчаев, Суҳроб Нуруллоев (Дилшод Саитов, 66), Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев (Жаъфар Каримов, 79), Шоҳмалик Комилов (Шокир Йўлдошев, 66), Ойбек Бозоров, Марко Станоевич (Сардор Саъдуллаев, 79), Умар Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Сардор Саъдуллаев (85), Абдувоҳид Неъматов (90+1).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан