Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оҳангарон ва Қонликўл туманларига ҳам янги ҳокимлар тайинланди
16.09.2020 14:15,  
194

Бугун Оҳангарон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари ХIII сессияси бўлиб ўтди. Ташкилий масала кўриб чиқилган сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят сектор раҳбарлари иштирок этди.

Абдуллаев Абдурасул Неъматович Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Абдурасул Абдуллаев – Оҳангарон тумани ҳокими

А. Абдуллаев 1968 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида банк тизимида бир қатор вазифаларда ишлаган. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари - «Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори вазифасида фаолият юритган.

Пискент туманига янги ҳоким, прокурор, ИИБ ва ДСИ бошлиғи тайинланди (фото)

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими лавозимига Ибрагимов Абу-Бакир Абдинаимович тайинланди.

А.Ибрагимов бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Қонликўл туманининг собиқ ҳокими Д.Толибаев коронавирус инфекцияси асоратлари натижасида оламдан ўтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан