Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оҳангаронда содир бўлган ёнғин ҳақида бирламчи маълумот берилди
31.05.2021 21:53,  
363

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Шодмалик» МФЙ ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ бирламчи маълумот берди.

Бугун, 31 май куни соат 15:52 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерлик хизматига Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Шодмалик» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Олмалиқ» автомобиль йўли бўйида қуриган ўт ва хас-хашаклар ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 5 та  ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:09 да етиб борган, ёнғин соат 16:52 да қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.

Вазият ФВВ раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан