Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оила кодексига “кўп болали оила” тушунчаси киритилмоқда
18.06.2020 17:45,  
497

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб сайтида маълум қилинишича, айни кунда парламентда Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Хусусан, миллий қонунчилигимизда кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгиланмоқда.

Оила кодексига “кўп болали оила” тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қўшимча киритилмоқда. Унга кўра, ота-она ёки улардан бири билан бирга яшаётган тўрт ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган, шунингдек, кундузги таълим олаётган 22 ёшга тўлмаган болалари бўлган оилалар кўп болали оилалар ҳисобланади. Ушбу ҳужжат лойиҳаси қабул қилинса, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги турли ёндашувлар бартараф бўлади. Давлат ҳимоясига муҳтож кўп болали оилаларга турар жой, ер ажратиш, солиқ тўловлари ва бошқа бир қатор имтиёзлардан кенг фойдаланишга асос яратилади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан