Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Октябрь ойида пенсия ва нафақалар қай тартибда берилиши маълум қилинди
1.10.2021 09:00,  
581

Маълумки, Меҳнат Кодексининг 131-моддасига мувофиқ 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" ҳамда 2 ва 3 октябрь - шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишини олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси қуйидагилар маълум қилди:

- октябрь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 4 октябрь санасидан бошлаб амалга оширилади ҳамда белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади;

- пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи фуқароларга маблағлар 4-5 октябрь кунлари уларнинг банк пластик карталарига юкланиши таъминланади.  

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан