Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Олдинги вазир аравани тортмади» – президент олий таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди
20.01.2021 01:41,  
261

Президент Шавкат Мирзиёев маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш борасида ўтказилган йиғилишда олий таълим тизими масалалари, хусусан, ректорлар салоҳиятига ҳам тўхталди.

«Афсуски, кўпчилик ректорларнинг оёғи ердан узилган. Ётоқхонага бориш йўқ, талабалар турган квартираларга бориш умуман йўқ. Бирорта ректор маънавият бўйича намуна бўла олмайди, дарс ҳам ўтмайди», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Президент олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг янги раҳбари - вазир Абдуқодир Тошқуловга кўплаб вазифалар юклатилганини айтиб ўтган.

«Мен Абдуқодир Тошқуловни вазир қилиб олиб келдим. Чунки синовдан ўтган, қишлоқ муҳитини жуда яхши билади, илм ва маънавиятнинг қадрига етади.

Олдинги вазир аравани тортмади. Тошқулов энди тинимсиз ишлайди, унинг талабига жавоб бера олмаганлар ишдан кетади», деган Шавкат Мирзиёев.

  • Эслатиб ўтамиз, 14 январ куни 2017 йилдан буён олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида ишлаб келган Иномжон Мажидов истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига 2017 йилдан буён Термиз давлат университети ректори сифатида ишлаб келган Абдуқодир Тошқулов янги вазир этиб тайинланганди. Иномжон Мажидов Ўзбекистон Миллий университетига ректор бўлди, ЎзМУнинг аввалги ректори Авазжон Мараҳимов эса Тошқулов ўрнига Термизга ишга юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан