Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўлгани иддао қилинган Ким Чен Иннинг янги расмлари эълон қилинди
2.05.2020 16:37,  
872

Шимолий Кореянинг KCNA ахборот агентлиги, узун замондир омма олдида кўриниш бермаган Ким Чен Иннинг суратларини эълон қилди.

Бу расмлар, турли манбаларда ўлгани иддао қилинаётган Ким Чен Иннинг охирги уч ҳафта ичида расмий нашрда эълон қилинган илк суратлари эканлиги диққатга сазовор.

KCNA ​нашри расмлар, Шимолий Корея лидерининг Сучон шаҳридаги ўғит фабрикасини очиш маросимидан олинганлигини хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Ким юқори мартабали амалдорлар ва синглиси Ким Ёнг Жунг билан биргаликда ташриф буюрган. 

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин 12 апрелдан буён кўриниш бермаётган ва ҳатто 15 апрель куни мамлакатдаги асосий байрам ҳисобланган бобосининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган тадбирда ҳам қатнашмаганди. Шундан сўнг, унинг оғир операцияни бошдан кечиргани, аҳволи оғирлиги ва гўёки ўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Маълумот учун, 36 ёшли Ким Чен Ин мамлакатни 2011 йилдан буён бошқариб келади. У партия раислигига отасининг вафотидан сўнг келган ва мамлакатни бошқараётган сулоланинг учинчи вакили ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан