Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар коронавирусга чалиниш хавфи энг юқори бўлган жойларни маълум қилди
8.07.2020 18:06,  
218

Россиялик вирусолог ва иммунологлар коронавирус инфекцияси юқтириш хавфи юқори бўлган жойларни рўйхатга олишди. Бу ҳақда «Известия» газетаси хабар бермоқда.

Мутахассислар яхши шамол айланмайдиган жойни энг хавфли жой деб аташди. "Бу хонанинг мақсадига эмас, балки унда шамоллатиш тизими қандат йўлга қўйилганига боғлиқ. Агар ҳаво айланиши ёмон бўлса, ҳар қандай ёпиқ жой хавф туғдиради", - деди МФТИ геном муҳандислиги лабораторияси раҳбари Павел Волчков.

Одамлар узоқ вақт давомида яқин алоқада бўлишига тўғри келадиган жойлар рўйхатнинг иккинчи поғонасидан ўрин олган. Бундай жойлар сирасига жамоат транспорти, уйлар яқинидаги дўконлар ва дорихоналар киради.

Энг хавфли жойлар рўйхатида учинчи ўринни барлар, ресторанлар ва клублар эгаллади. Бундан ташқари, мутахассислар одамлар тез-тез борадиган ибодатхоналар ва жамоат жойларига (фитнес клублари, театрлар, концерт майдончалари) ташриф буюришда эҳтиёт бўлишни огоҳлантирмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан