Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар коронавируснинг «ирқчи» эканини аниқлашди
26.01.2021 13:34,  
195

COVID-19 хасталиги оқибатида кузатилаётган ўлим кўрсаткичи турли ирқ вакилларида фарқланмоқда. Буюк Британия олимларининг хулосасига кўра, осиёликлар ҳамда қора танли аҳоли вакиллари коронавирусдан кўпроқ ўлим топмоқда.

Қиролича Мария номидаги Лондон университети ҳамда Barts Health NHS Trust жамғармаси Британия пойтахтидаги ўлим ҳолатларини тадқиқ этди. Турли ёшдаги бир неча минг чоғли ковид беморларига доир тиббий қайдлар жиддий ўрганиб чиқилди.

Изланишлар якунида осиёлик беморлар орасида ўлим ҳолати 1,49 баравар, қора танлиларда эса 1,3 баравар кўпроқ учраётгани аниқланди. Бундан ташқари, оқ танлилар бошқа ирқ вакилларига қараганда ковидни нисбатан енгилроқ ўтказиши ҳам қайд этилди. Маълум бўлишича, осиёликлар (1,54 баравар) ҳамда қора танлилар (1,8 баравар) кўпроқ сунъий нафас ускунасига уланган.

Barts Health NHS Trust вакили, доктор Йизе Ван шифохоналарда даволанган негроид ва осиё ирқи вакиллари европеоидларга нисбатан ёшроқ бўлганига ҳам эътибор қаратган.

Вирусологлар ушбу «нотенглик»ни инсон иммун тизимида генларнинг хусусияти билан изоҳламоқдалар. Қолаверса, Буюк Британия пойтахтида яшовчи қора танли ҳамда осиёликларнинг ижтимоий-молиявий ҳолати, тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти оқ танлиларга қараганда анча паст эканини ҳам унутмаслик лозим.

Қайд этиш ўринлики, коронавирус пандемияси даврида Буюк Британияда яшовчи осиёликлар ҳамда қора танлилар маҳаллий аҳолига қараганда кўпроқ иш жойларини йўқотган эди. Англии ва Уэльс касаба уюшмаларига кўра, бу борада «оқлар» ва «қоралар» тафовути 26 бараварни ташкил этади.

Лондон университети ҳамда Barts Health NHS Trust жамғармаси ўтказган тадқиқотдан сўнг мамлакат ҳукумати оз сонли миллатлар, осиёликлар ҳамда қоратанлиларга тиббий хизматлардан фойдаланиш борасида қўшимча имкониятлар бериши кутилмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 100 миллион 286 минг кишини ташкил этмоқда. Вирус туфайли ўлим ҳолати эса 2 миллион 150 мингга яқинлашиб қолди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан