Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар коронавируснинг «катта ҳийла»сини аниқлади
28.09.2020 15:34,  
3871

Коронавируснинг оғир кечишида организмни вируслардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган интерферон етишмовчилиги ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин. «РБК»нинг Science журналига таяниб хабар беришича, икки гуруҳ америкалик олимлар шундай хулосага келди.

Маълум қилинишича, тадқиқотлар COVID-19 оғир кечаётган айрим беморларда интерферон реакцияси генетик четга чиқиш туфайли ёки интерфероннинг ўзига ҳужум қиладиган номақбул антитана туфайли бузилганини кўрсатган.

Бундан ташқари, олимлар интерферонга ҳужум қилувчи антитана топилган мижозларнинг 94 фоизи эркаклар эканлиги аниқланган. Science'да таъкидланишича, бу ҳам эркаклар касалликни аёлларга қараганда оғирроқ ўтказишини тушунишга ёрдам беради.

Журналда қайд этилишича, олимларнинг бундай хулосалари бевосита амалий аҳамиятга эга. Узоқ вақт давомида бошқа касалликларни даволаш учун ишлатилган синтетик интерферонлар хавф остида бўлган гуруҳга кирувчи айрим мижозларга ёрдам бериши мумкин.

Science'даги хабарларга изоҳ берган Ла-Ҳоядаги иммунология институти (АҚШ) вирусологи Шейн Кротти интерфероннинг кечикиб реакция бериши коронавируснинг «ҳийласи» бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

«Унинг моҳияти маълум бир вақт давомида бошланғич туғма иммунитет реакциясидан қочиш ва хусусан, I турдаги интерфероннинг эрта реакциясининг олдини олишдан иборат», — деган вирусолог Bloomberg билан суҳбатда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан