Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар мияни ёшартириш усулини топишди
1.02.2019 15:16,  
79

Мунтазам аэробик машқлар ёрдамида мияни анча ёшартириш мумкин, чунки улар ақлий фаолиятга ижобий таъсир кўрсатади.

Колумбия университети (АҚШ) олимлари тадқиқот ўтказиб, шундай хулоса келишган.  Уларнинг сўзларига кўра, тадқиқот натижаларини барча ёшдаги кишиларда синаб кўриш мумкин. Айтиш жоизки, ёш  ўтган сари жисмоний машқларнинг организмга бўлган ижобий таъсири фақат ортиб боради.

Мутахассислар 20 ёшдан 67 ёшгача бўлган 132 нафар кўнгиллиларга ярим йил давомида ҳафтасига тўрт марта турли спорт турлари билан шуғулланишларини таклиф қилишади. Тадқиқот якунидан сўнг олимлар машқларнинг хотирага, диққатни бир жойга тўплашга, мақсадга интилишга, иш фаолиятни ташкиллаштириш ва феъл-атворини назорат қилишга бўлган таъсирини баҳолашади.

Жисмоний машқларни тўлиқ бажарган 94 кишининг барчасида ижобий ўзгаришлар қайд этилган. Аэробика билан шуғулланиш энг самарали деб тан олинган. Тадқиқотчилар машқларни бажарган кишиларнинг нафақат миянинг бажариш вазифалари яхшилаган, балки унинг сиртқи қаватдаги йўғонлиги ортган.

Шунингдек, аэробик машқлар илм олишга бўлган қобилиятни кучайтиради ва ўз баҳосини юқори қўйишга ижобий таъсир кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан