Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар отларнинг антитаначаларидан коронавирус препаратини ишлаб чиқмоқда
17.09.2020 09:39,  
331

Коста-Рика Илмий-техник институти олимлари от анитианчалари асосида коронавирусга қарши дори яратиш устида ишламоқдалар. Бу ҳақда Scientific American нашрига таяниб ТАСС хабар қилмоқда. 

Тадқиқотда олтита отга лабораториядан олинган SARS-CoV-2 оқсиллари юборилди, дейилади мақолада. Отларнинг учтаси оқсилнинг фақат бир қисмини олди. Қолган ҳайвонларга тўртта коронавирус оқсиллари бирикмаси берилган. Ҳар икки ҳафтада тўрт марта вирус юқтирилгач, отлар етарли миқдорда антитаначалар ишлаб чиқдилар.

Кейин тадқиқотчилар фармацевтика заводида от қонидан намуналари йиғдилар, плазмани эритроцитлардан ажратдилар, плазмадаги антитаначаларни ажратдилар, уларни тозалашди ва инсон синовларига мос формулани ишлаб чиқишди.

Клодомиро Пикадо институтидаги микробиолог ва COVID-19 лойиҳасининг етакчи тадқиқотчиси Альберто Алапе Хироннинг таъкидлашича, битта шиша от антитаначаси тахминан 100 доллар туради ва одам антитаначаларига асосланган препаратлар эса 10 баравар қимматроқ бўлади.

"Фақатгина 10 мл флаконда 800 мл реконвалесансли плазмадаги, яъни SARS-CoV-2 инфекциясини енгиб ўтган одам томонидан тақдим этилган плазмадаги антитаначалар тахминан 80 баравар кўпдир", - дейди олим.

Нозик ва регенератив тиббиёт илмий-клиник маркази директори, Қозон Федерал Университетининг фундаментал тиббиёт ва биология институти генетика кафедраси профессори Алберт Ризванов "Известия" нашрига ҳайвонлардан антианачалар олиш тўғрисида гапириб берди. "Ушбу технология арзонроқ, тезроқ. Аммо унинг зарарли томони шундаки, баъзи бир одамларда бу ёт антитаначалар аллергик реакциялар ёки иммунитет реакцияларини келтириб чиқариши мумкин. Шунга ўхшаш, аввалроқ, масалан, улар чўчқа гўшти инсулинидан фойдаланганлар", - дея тушунтирди мутахассис нашрга. Олимнинг таъкидлашича, вақт ўтиши билан улар бу усулдан воз кечиб, одамникига ўтишган, чунки одам оқсиллари бошқа оқсилларга қараганда яхшироқ ишлайди ва иммун реакцияларни келтириб чиқармайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан