Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар узоқ йиллик тарихий баҳсда келишувга эришишлари мумкин
22.08.2019 11:23,  
62

Жорий йилнинг 24-25 август кунлари Термиз шаҳрида “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цвилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мерос ҳафталиги доирасида “Ўзбекистон – цивилизациялар чорраҳаси” номли халқаро археологик форум ўтказилади. Форумга 80 дан ортиқ мамлакатдан нуфузли олимлар, таниқли археологлар, музейлар ва илмий институтларнинг директорлари қатнашиши кутилмоқда.

Илмий жамоатчилик орасида кўп йиллардан буён Птоломей асарларида тилга олинган ва эллинистик маданиятнинг Марказий Осиёдаги ғаройиб ёдгорлиги саналган афсонавий Окс Искандарияси қаерда жойлашганлиги ҳақида баҳс боради. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати билдиришича, машҳур академик Эдвард Ртвеладзе бошчилигидаги гуруҳ олимлари Окс Искандариясининг Сурхондарё ҳудудида жойлашганини рад этиб бўлмас далиллар асосида исботламоқчи.

Шу пайтгача Окс Искандарияси жойлашуви бўйича 3 тахмин мавжуд эди. Булар – эски Термиз, Ой-хонум ҳамда Кампиртепа. Нуфузли ўзбек олимлари олиб борган қазишма ишлари натижасида Окс Искандарияси Амударё соҳилида милоддан аввалги IV аср охири ва милоддан аввалги I асрга қадар мавжуд бўлган порт шаҳар – Кампиртепа харобалари эканлигини аниқлаган.

Халқаро форум бу илмий фаразни тасдиқлайдими? Кузатишда давом этамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан