Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашувчи тошкентлик спортчиларга 100 млн сўмдан берилди
17.07.2021 14:29,  
76

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри номидан ХХХII ёзги Олимпия ҳамда ХVI ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган 20 нафар, жумладан 17 нафар Олимпия ва 3 нафар Паралимпия спортчиларга уларни руҳлантириш мақсадида шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан 100 млн сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни бўлиб ўтган Ёшлар билан учрашувда Олимия ва Паралимпия ўйинларида қатнашадиган спортчиларни мусобақадан аввал ҳам кайфиятини кўтариш кераклиги ҳақида айтган эди. «Қанча уларни эътироф этсак уларда ғалабага эҳтиёж пайдо бўлади», — деган эди президент.

Бунга қадар, Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган бир гуруҳ Тошкент вилояти спортчиларига уй, Spark русумли автомобиллар ҳамда пул мукофотлари топширилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан