Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий Мажлис депутати қўшиқ яратди
7.05.2020 20:01,  
840

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, композитор Ойдин Aбдуллаева фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган "Кабутар" номли қўшиқни яратди. Қўшиқ сўзлари Муҳиддин Омонга тегишли.

Ойдин Aбдуллаева - 4-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси. У бир қатор симфоник, чолғу асарлар, шунингдек, кино ва театр учун ёзилган мусиқалар муаллифидир.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори (2000), "Йилнинг энг яхши бастакори" номинациясида "Эҳтиром-2015" мукофоти совриндори.

Парламент фаолиятида Ойдин Aбдуллаева ёшларни қўллаб-қувватлаш, миллий маданиятни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади. Маданият соҳасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларининг муаллифи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан