Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий таълим муассасаларини йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш режалаштирилмоқда
31.12.2020 13:42,  
354

Йирик шаҳарларда 2020-2025 йилларда урбанизацияни ривожлантиришнинг асосий концептуал йўналишлари эълон қилинди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 48-сон қарори асосида “ақлли таълим” тизимини жорий этиб, асосий эътибор таълим онлайн-платформалар ва оммавий очиқ онлайн курслар тарзидаги технологик ечимлар тўпламини, виртуал реал ҳолат билан тўлдирилган илғор визуализация ва масофавий кириш технологиялари ва бошқаларни ўз ичига олган технологик ечимларни жорий этилишига қаратилади.

“Талабалар шаҳарчаси”ни шакллантириш мақсадида мавжуд олий таълим муассасаларини йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш ва у ерда янги олий таълим муассасаларини барпо этиш бўйича чора-тадбирларни кўриш режалаштирилган.

Шунингдек, мавжуд мактабгача таълим муассасаларининг (МТМ) жорий ҳолатидан келиб чиқиб, уларни реконструкция қилиш, шунингдек келгусида аҳолини ўсиш суръатини инобатга олган ҳолда янги МТМлар билан қамраб олиш мўлжалланган.

Давлат МТМлари томонидан қўшимча пулли хизматлар кўрсатишни жорий этиш (дам олиш кунлари ва иш куни якунлангандан кейин болаларни парваришлаш, унга қараб туриш ва ўқитиш, белгиланган дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш тўгараклари, бадиий-эстетик, фан тўгараклари ташкил этиб, қўшимча хизматлар кўрсатишни назарда тутиш) кўзда тутиляпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан