Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий таълим вазирлиги ҳамда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ талабаларга мурожаат билан чиқди
7.01.2022 15:07,  
148

Талабалар учун қишки таътил муддати 24 январга қадар узайтирилгани, бунда талабаларнинг темир йўл ҳамда авиачипталари бошқа муддатга бепул алмаштириб берилиши, шунингдек 50 фоизлик чегирмалар муддати 24 январга қадар белгилангани ҳақида хабарингиз бўлса керак.

Афсуски, бугун айрим ҳудудлардаги темир йўл кассаларида билетини алмаштирмоқчи бўлган талабаларнинг катта навбатлари юзага келган. Чунки қайтиш учун билет олган деярли ҳамма талаба жой тугаб қолмасидан олдинроқ алмаштириб қолиш мақсадида кассаларга боришган. Албатта бунақа пайтда бунча инсонга бирдек хизмат кўрсатишнинг жисмоний имкони йўқ ва турнақатор навбатлар ҳосил бўлиши табиий.

Шунга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ талабаларга мурожаат билан чиқди. Мурожаатларнинг асосий мазмуни қуйидагича:

Қайтиш чипталари ҳаммага етади ва тугаб қолмайди, хавотир олманг;

Агар мабодо зарурият туғилса қўшимча рейс ҳамда вагонлар қўшилади;

24 январгача ҳали 17 кун вақт бор ва алмаштиришга бемалол улгуришади, айнан 1 кунда ва 1 вақтда ҳамма алмаштириш учун келиши шарт эмас;

шаҳар ва туманлардаги темир йўл кассаларида ҳам чипталарни алмаштириш мумкин, айнан вилоят марказларидаги кассаларга келиш шарт эмас;

барча кассалар кечаю кундуз ишлайди, агар кундуз куни навбат жуда кўп бўлса, кечки пайт бемалол пайтида келсангиз ҳам бўлади.

P.S.: билетларни онлайн алмаштириш имкониятини ҳам йўлга қўйишганда зўр бўларди, шунда ўз-ўзидан навбатлар ҳам кескин камаяр эди. Майли, балки шу кунларда бунақа тизимни қилишга улгуришмас, лекин қачондир бўлиши керакку. Талабаларнинг базаси бор, барча шахсий маълумотларни электрон олиш имконияти бор, фақат қоғозбозликдан қутилиш учун озгина хоҳиш ва қатъият керак холос.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан