Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий ва ўрта махсус таълим вазирига давлат тили бўйича маслаҳатчи тайинланди 
10.03.2020 15:47,  
488

Жамолдинова Одинахон Расуловна Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун: Одинахон Жамолдинова 1970 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1992 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.

МАВЗУГА ДОИР: Бош вазир маҳаллаларга ва чақалоқларга маънавиятга зид номлар қўйилаётганига эътироз билдирди

Шу кунга Одина Жамолдинова Жиззах давлат педагогика институти, Тошкент давлат педагогика университети ва бошқа ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган, 2015-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 9 март куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида кўча ва аҳоли пунктларини номлаш, пешлавҳалар, реклама ва эълонларнинг давлат тилида берилиши сингари масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистонда мантиқсиз ва советлардан қолган 700дан зиёд жой номлари бор

Йиғилишда тил масаласига Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи жиддий эътибор қаратаётгани қайд этилган.

Ҳукумат раҳбари маҳалла, кўча, корхона, ишлаб чиқарилган маҳсулотга, керак бўлса фарзандларга ўзбек халқи тарихи, маданияти ва маънавиятга зид бўлган номлар қўйилаётганига эътироз билдирган ва жойлардаги масъулларнинг ишлари қониқарсиз деб баҳолаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан