Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олмалиқ шаҳридаги сайёр тиббий кўрикда ветеринар текширувларга мўлжалланган УТТ аппаратидан фойдаланилмаган!
27.04.2022 14:41,  
70

Ижтимоий тармоқларда “Нурафшон ТВ” телеканалининг Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган сайёр тиббий қабул жараёнидан тайёрланган видеолавҳасида беморлар уй ҳайвонларини текшириш учун мўлжалланган УТТ аппарати ёрдамида кўрикдан ўтказилганига доир асоссиз хабарлар тарқалди.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. 

Биринчидан, Олмалиқ шаҳридаги тиббий кўрик жараёнида фойдаланилган УТТ аппарати, юқоридаги хабарларда айтилганидек, Хитойда ишлаб чиқарилган, ветеринар текширувларга мўлжалланган “Esaote Aquila VET” қурилмаси эмас. 

Аввало, “Esaote” — Италия компанияси эканлигига аниқлик киритишимиз шарт. Бу компания томонидан 2000 йиллар бошида “Esaote Aquila VET” модели остида ҳам қурилма ишлаб чиқарила бошлаган. 

Бироқ видеолавҳада  кўрсатилган аппарат эса “Esaote  Akuila PRO” деб номланади. У умумий клиник ультратовуш, яъни инсонларни тиббий кўрикдан ўтказиш, диагностика қилиш учун мўлжалланган.

№531808045 серияли мазкур ускуна Олмалиқ шаҳар туғуруқ комплексига 2008 йилда “Саломатлик-2” дастури доирасида келтирилган. У ҳозирги кунга қадар соз ҳолатда.

Умуман, ультратовуш аппаратлари стационар, портатив  мобиль қурилмаларга ажратилади. Бирламчи кўрикда мобил портатив ускуналардан фойдаланилиши табиий ҳол. Чунки ана шу кўриклар натижаларига кўра, беморлар чуқурлаштирилган тиббий текширувга йўналтирилади. 

“Esaote  Akuila PRO” аппарати ҳам ихчам ва фойдаланиш учун қулай бўлган портатив  мобил қурилма ҳисобланади. Шу туфайли ундан сайёр тиббий кўриклар ва уйда ётиб қолган беморлар текширувида фойдаланилади. 
 
Иккинчидан, ультратовуш диагностика аппарати тиббиётнинг турли йўналишларида ишлатилиши ва тана аъзоларининг эхографик тасвирини ҳосил қилиб беришга хизмат қилишини эслатиб ўтмоқчимиз. 

Бу ўринда тасвирнинг ёрқинлиги ва контраст  кўрсаткичлари асосий сифат мезони ҳисобланади. Яъни тўқималарни бир-биридан ажратиш ва таркибий тузилмаларини кўрсата олиш ҳисобига УТТ шифокори ички аъзолар ҳолатига баҳо бера олади. “Esaote  Akuila PRO”  аппарати орқали олинаётган тасвирлар ана шу талабларга жавоб беради. 

Умуман, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида бугунги кунда замонавий ультратовуш ускуналари қўлланилмоқда. Шу ўринда бир мисол: 2018 йилда бирламчи тизимда пренатал нуқсонларни аниқлаш мақсадида давлат томонидан “GE” компаниясидан 200 та, 2020 йилда қишлоқ шифокор пунктларида ишлатиш учун яна 800 та сўнгги русумдаги стационар аппаратлар сотиб олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан