Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олмалиқда жанжал оқибатида 25 ёшли йигит вафот этди
10.07.2021 16:44,  
314

8 июль куни Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Олмалиқ деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудида мева ва полиз маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчилар (исмлар ўзгартирилган) ака-ука 29 ёшли Баходир ва 22 ёшли Исмоил ҳамда 25 ёшли Козимжон ўртасида, ўзаро гап талашишлари оқибатида жанжал келиб чиққан.

Жанжал вақтида Козимжон қўли билан Баходирни урган вақтида жанжалга Исмоил (Баходирнинг укаси) қўшилган ва қўлида бўлган ошхона пичоғи билан Козимнинг кўкрак қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада, 25 ёшда бўлган Козимжон олган тан жароҳати билан Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан