Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Англиялик олтин изловчи бронза асрига оид хазина топди
9.10.2019 15:27,  
453

Англиянинг Уайтхейвен шаҳрида яшовчи киши металл аниқловчи детектор ёрдамида бронза асрига оид олтин билакузукни топди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

54 ёшли Билли Воган далани металл детектор билан текшираётиб, детекторнинг кучли сигналини эшитган.

«Тахминан 13 см. чуқурликда металл парчасини кўриб қолдим. Аввалига мен бу нарсани альпинистлар ускунаси ёки тракторнинг детали бўлса керак деб ўйлагандим. Бироқ кутилмаганда у олтин бўлиб чиқди», дейди британиялик.

У хазина суратини ҳамкасбига юборди ва яна бир ярим соат олтиннинг қолган қисмини излади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 22 каратлик хазина 4 минг йиллик тарихга эга.

Билагузук 312 граммлик соф олтин бўлиб, металл сифатида қиймати 11 минг фунт стерлингдир (127 миллион сўм). Лекин тарихий қиймати нуқтаи назаридан буюм 11 минг фунтдан анча қиммат.

Кейин Ваган маҳаллий музейга ҳамда тарихий топилмаларни баҳоловчиларга хабар берди. Агар музей ходимлари топилган заргарлик буюмини хазина деб ҳисоблашса, Ваган уни Хазинани баҳолаш қўмитаси томонидан белгиланган нархда сотишга мажбур бўлади.

2008 йили британиялик ҳаваскор археолог метал изловчи детектор ёрдамида билагузук топиб олган. Экспертлар топилмани 350 минг фунт стрелингга баҳолашган. Тақинчоқни Ньюарк шаҳри музейи сотиб олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан